Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шахмат. Qatar Masters’да учинчи ўринни олган Нодирбек Абдусатторов қанча ишлаб топди?

Баҳо:
+ | -

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли мусобақа ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Қатар Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва B гуруҳида баҳс олиб борди. Опен турнирида 15 нафар ўзбекистонлик шахматчилар совринли ўринлар учун курашди. Улар орасида энг яхши натижага Нодирбек Абдусатторов (2777) эришди.

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Абдусатторов сўнгги турда ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Луке Мендонса (2642) ни мағлубиятга учратди. Тўққиз имкониятдан 7 очко жамғарган Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра турнирда совринли учинчи ўринни эгаллади. Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Аржун Эргаиси (Ҳиндистон, 2801) Нодирбек сингари 7 очко билан 2-ўринга эга чиқди.

Ўзбек шахматчилари орасида иккинчи энг яхши натижани Абдумалик Абдусалимов (2536) қайд этди. Ёш гроссмейстер 6 очко билан 8-поғонадан жой олди. Еттинчи ўринни эгаллаган ҳиндистонлик Идани Пуя (2603) ҳам Абдумалик сингари 6 очко тўплади. Олти очкога эга Нодирбек Якуббоев (2668) қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-ўрин билан кифояланди.

Qatar Masters 2024 чемпионлиги россиялик Андрей Есипенкога насиб этди. FIDE байроғи остида ўйнаган Есипенко 7,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Чемпион 25 000, Эргаиси 15 000, Абдусатторов эса 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:23, 13.12.2024.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.