Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

«Реал» мухлислари Моуриньонинг кетишига ўзи сабабчи дея баҳолашмоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал» мухлислари Моуриньонинг кетишига ўзи сабабчи дея баҳолашмоқда

Хабарингиз бор, Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунлангач клубдан кетади. Шу мақсадда Испанияда нашр қилинувчи «Маrcа»  газетасининг интернет нашри «Реал» ишқибозлари ўртасида ўзига хос сўровнома ўтказди. Сўровномада мухлислардан «Моуриньонинг кетишига ким сабаб бўлди?» деган саволга берилган тўрт вариантдан бирига жавоб беришлари сўралган эди.

Ушбу сўровномага эътибор қаратсангиз, «Реал» мухлисларининг кўпчилиги «Моуриньонинг клубдан кетишига ўзи сабабчи бўлди» деган жавобни маъқул кўришганига гувоҳ бўласиз. Сўровномада иштирок этган 35489 мухлисдан  26127 нафари яъни 73,6% фанат Моурнинг кетишига португалиялик мутахассиснинг ўзи сабабчи деб ҳисоблайди. 7004 нафар (19,7%)  мухлис Моурнинг кетишида клуб футболчилари айбдор деб ҳисобласа, 1650 нафари (4,64%) мухлиснинг фикрича, натижаларнинг пастлиги Моурга чиқиш эшиклари кўрсатилганига сабаб деб жавоб берган. 708 нафар (2%) ишқибозлар томонидан Флорентино Перес ушбу воқега сабабчи қилиб кўрсатмоқда.

Юқоридаги сўровномадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, «Реал» ишқибозларининг аксарияти Моурнинг клубдан кетишига футболчилар билан келиша олмаслик, жамоадаги ички муҳитнинг бузилиши сабаб деб ҳисоблайдилар.

Манба: www.marca.com
Киритилди: 10:04, 23.05.2013.
Ўқилди: 3811 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.