"Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья жамоага "Брентфорд"ни мағлуб этишга ёрдам берди, аммо ўйин тугаганидан кейин қизил карточка олди.
Испаниялик ўз жамоасининг биринчи голини урганди. Финал ҳуштаги чалинишига оз вақт қолганда футболчи сариқ карточка олди, ўйин тугагач, майдондан четлатилди.
Ҳакамнинг бундай қарорга келишига Кукурельянинг "тажовузкор хатти-ҳаракати" сабаб бўлган, дейилади Премьер-лига баёнотида. "Брентфорд" клуби футболчиси Кевин Шаде ҳам худди шундай талқинга кўра огоҳлантирилди.