Туриннинг «Ювентус» клуби Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда «La Repubblica» нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг ёзишича, томонлар тўрт йиллик шартнома борасида келишиб олишган. Унга кўра, Игуаин мукофот пулларини қўшмаганда 4,5 миллион евро йиллик маош олади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, бу келишувга унинг отаси ва акаси туринликлар раҳбарияти билан учрашиши орқали эришган. Энди эса «Ювентус» мадридликлар билан келишиб олиши лозим. Турин клуби аргентиналик футболчи учун 22 миллион евродан ортиқ бермоқи эмас. «Реал» эса Игуаин учун 30 миллион евро сўрамоқда.
Шунингдек, «Реал» Игуаинни Артуро Видалга алмаштириб устига қўшимча пул ҳам сўраши мумкин.