Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти яқин орада клуб раҳбарияти билан учрашиб, қишки трансфер ойнаси масаласини муҳокама қилади.
Суҳбатнинг асосий мавзуси ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш бўлади. Маълумки, «Реал» футболчилари Эдер Милитао ва Дани Карвахаль мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди, Давид Алаба эса жароҳатидан ҳали тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Бу Анчелоттини муқобил вариантларни излашга ва ўйинчиларни одатдагидан бошқа позицияларда ишлатишга мажбур қилди.
Шу боис «Реал» «Ливерпуль»дан Трент Алехандр-Арнольдни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аммо инглиз клуби қишки трансфер ойнасида ўнг қанот ҳимоячисини қўйиб юбормоқчи эмас.