Швецияда йилнинг энг яхши футболчиси соврини Виктор Дьокерешга топширилди.
"Спортинг" ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Швеция футбол ассоциацияси Aftonbladet газетаси билан биргаликда тақдим этаётган Guldbollen мукофотига сазовор бўлди. Мукофот клуб ва терма жамоа билан урилган голлар ва ютуқлар учун берилади - Дьёкерешдан олдин уни "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деян Кулусевски икки йил кетма-кет олган.
2024 йил бошидан буён Дьёкереш "Спортинг" ва Швеция терма жамоаси сафида барча мусобақаларда 61 та гол урди.