Кириш Регистрация

Слот ҳакамларнинг қарорларига муносабати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Арне Слот ҳакамларнинг қарорларига эмоционал муносабати ҳақида фикр билдирди.

Жорий мавсумда «Ливерпуль» устози 3 бор эътирозлари учун огоҳлантириш олган.

«Менимча, одатда хотиржамман, лекин - билмадим, шундай дейиш тўғрими - мен учун муайян чегара бор, уни босиб ўтсам, ҳиссиётларимни жиловлай олмаслигим мумкин. Афсуски, бу чегарага фақат ҳакамларнинг қарорлари олиб келиши мумкин - ўйинчиларнинг қарорларидан кўра кўпроқ, чунки улар ҳакамлардан кўра тўғрироқ қарор қабул қиладилар. Менинг нуқтаи назаримдан. Менинг жамоам учун.

«Челси» билан ўйин жуда ҳаяжонли бўлди. Бизга иккинчи пенальтини беришлари керак эди, аммо ВАР бу қарорни ўзгартирди. Ўйлашимча, бу ўйинда кўплаб баҳсли қарорлар бўлди.

Хуллас, айтганимдек, «Челси» билан ўйин ҳаяжонли бўлди ва эҳтимол, мен ўзимни кўпроқ тута билишим, чегарадан чиқмаслигим керак. Бу ҳақиқат», - деди Слот.

Киритилди: 18:01, 17.12.2024.
Ўқилди: 398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.