Николо Скиранинг сўзларига кўра, "Эмполи" ва "Монца" "Милан"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Филиппо Терраччианони ижарага олмоқчи.
21 ёшли италиялик футболчи 2024 йилнинг январь ойидан бери "Милан"да тўп тепмоқда, ўшанда у "Верона"дан 4,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 5 та ўйинда майдонга тушди (449 дақиқа).
Терраччиано охирги марта 3 декабрь куни Италия кубоги доирасида "Сассуоло"га қарши ўйинда (6:1) майдонга тушган эди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.