Кириш Регистрация
10/03 00:45 Ювентус 0-4 Аталанта
10/03 01:00 Реал Сосьедад 0-1 Севилья
11/03 00:45 Лацио 1-1 Удинезе
11/03 01:00 Эспаньол 1-1 Жирона
11/03 01:00 Вест Хэм 0-1 Ньюкасл
11/03 15:00 Йокогама Маринос - Шангхай Порт
11/03 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
11/03 23:00 Ал-Аҳли (СА) - Ар-Райян
12/03 01:00 Ал-Ҳилол - Пахтакор
12/03 15:00 Квангжу - Виссел Кобе
12/03 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Шенхуа

«Ювентус» анчадан буён «Наполи» ярим ҳимоячисини кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Жакомо Распадорини сотиб олмоқчи.

Турин клуби «Наполи» ярим ҳимоячисига анчадан бери кўз тикиб келмоқда, деб хабар беради «La Gazette Dello Sport». «Ювентус» бош мураббийи Тиаго Мотта ҳам футболчига юқори баҳо беради.

«Наполи» анчадан бери Распадори билан музокара қилишдан бош тортган, бироқ сўнгги кунларда ўз позициясини қайта кўриб чиқишга тайёр. Таъкидланишича, «Ювентус» келишувга «Наполи» устози Антонио Конте ёқтирадиган Данило ёки Николо Фаджолини ҳам қўшиши мумкин.

Турин клуби аллақачон Распадори учун ижара бўйича музокаралар олиб боришга уриниб кўрди, аммо рад жавобини олишди. «Наполи» Жакомо учун пул олмоқчи - унинг нархи 18-20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Данилонинг «Ювентус» билан шартномаси 2025 йилнинг июнида тугайди, бразилиялик футболчи шартнома охиригача клубда қолишни исташини ва эрта кетиш ниятида эмаслигини айтди. Бироқ Конте тажрибаси ва ишончлилиги туфайли Данилони ҳимояни кучайтириш учун идеал вариант сифатида кўрмоқда. Футболчи Моттанинг лойиҳасида асосий ўйинчи эмас ва клуб қишда уни сотиш ҳақида ўйлаши мумкин.

Яна бир вариант Николо Фаджолини келишувга қўшиш бўлиши мумкин. Ярим ҳимоячи Италия кубоги баҳси учун таркибга киритилмаган ва охирги 11 ўйинда фақат бир марта майдонга тушган, беш ҳолатда захирада қолган.

«Ювентус» Фажолини 25 миллион еврога баҳолайди ва агар мос таклиф тушса, уни қўйиб юборишга тайёр. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Распадори А Сериянинг жорий мавсумида 8 та ўйин ўтказди ва бирорта ҳам гол ура олмади.

Киритилди: 17:01, 19.12.2024.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.