"Челси" Жош Ачимпонг билан шартномани узайтирганини эълон қилди.
18 ёшли Англия U-20 терма жамоаси ҳимоячиси билан янги шартнома 2029 йилнинг июнигача амал қилади.
Ачимпонг ўтган мавсумда "кўклар" сафида дебют қилди ва 2 май куни "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (2:0) захирадан майдонга тушди.
Жорий мавсумда у Конференциялар лигасида иккита тўлиқ ўйин ўтказди - "Астана" (3:1) ва "Шемрок Роверс"га қарши баҳсларда (5:1).
Маълум бўлишича, Ачимпонгга "Реал", "Ливерпуль" ва "ПСЖ" қизиқиш билдирмоқда.













