Испаниялик Микель Артета роппа-роса беш йил аввал Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийига айланганди. У 2019 йилнинг 20 декабрида бошқа испаниялик мураббий Унаи Эмери ўрнини эгаллаган.
Ўшандан бери "Арсенал" Англия кубогини қўлга киритди ва икки марта, 2020 ва 2023 йилларда Англия Суперкубогини ютди. Шунингдек, Артета қўл остидаги "канонирлар" "Манчестер Сити"га қарши курашда чемпионликдан бир қадам қолганда икки марта Премьер-лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.
Артета тайинланишидан олдин "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиоланинг мураббийлар штабида ишлаган. Футболчи сифатида испаниялик 2011 йилдан 2016 йилгача “Арсенал”да беш йил ўйнаган.