Октябрь ойида Марк-Андре тер Штегеннинг жароҳати туфайли "Барселона" зудлик билан дарвозабон Войцех Шенсни билан шартнома имзолади.
“Кўк-анорранглилар”нинг асосий дарвозабони ҳозирда Иньяки Пена, Шенсни эса захирада.
Польшалик футболчи ўз ҳолати ҳақида гапирди.
"Мен бошиданоқ формага киришим кераклигини билардим. Ҳозир ўзимни ўйинларга тайёр ҳис қиляпман – жисмонан ва руҳий жиҳатдан. Мен хафа эмасман", – деди футболчи.