Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон U20 сўнгги дақиқаларда имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги дастлабки ўйини бошланишига роппа-роса бир ой қолди. Аҳмаджон Мусаев Туркияга борадиган таркибни аниқлаб олган бўлиши керак. Буёғига фақат жомоанинг ўйинини такомиллаштириш, бевосита турли ўйин услубига эга бўлган жамоаларга қарши тактик ўйланмаларни маромига етказиб олишдан иборат бўлади.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб бориб, Жанубий Кореяга фақат пенальтилар сериясига кўра ютқазган Ироқ Мусаев шогирдларининг тайёргарлиги учун ёмон рақиб эмас. Буни рақиб бугунги ўйинда исботлади.

Биринчи бўлимда ҳар иккала терма жамоанинг ўйини у қадар яхши чиқмади. Жамоа яратувчанликдан кўра бузувчанликка кўпроқ эътибор қаратишди. Натижада, тўп асосан майдон марказида бўлди. Вакилларимизнинг комбинацион ўйини ҳам кўп ҳам қовушмаганидан кейин футболчиларимиз тўпни асосан узоқ масофадан ҳужум чизиғига етказишга ҳаракат қилишди. Ироқликлар ҳимояда ишончли ўйнаб, вакилларимизга ҳеч қандай имкон қолдиришмади.

Иккинчи бўлимда Жамшид Искандаров майдонга туширилганидан кейин ёшларимизнинг ўйини жонланди. 49-дақиқада Махсталиев жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон эса тўпни эгаллаб олди. 58-дақиқада Жамшид ўнг қанотдан Машарипов билан мини-комбинация уюштирди ва тўпни жарима майдончасига кўтариб берди. Сергеевнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади. Орадан 3 дақиқа ўтиб Искандаров жарима тўпини етказиб берганидан кейин Фомин бош билан дарвозани ишғол қила олмади. Ваҳоланки, дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйганди.

Терма жамоамиз гол уриш учун навбатдаги хавфли вазиятни 73-дақиқада юзага келтирди. Захирадан майдонга тушган Сергей Рекунинг зарбасини шундоққина дарвоза чизиғи ёнида ҳимоячи қайтариб қолди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Аббос Махсталиев рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Владислав Цейтлин уни майдондан четлатди. Ўйиндан олдин мураббийларнинг келишувига кўра, четлатилган ўйинчининг ўрнига бошқа футболчи туширилди.

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа компенсация вақти қўшиб берди. Унинг тўртинчисида Ироқ дарвозамизни ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ўнг томондан жарима майдончасига етказиб берилган тўп рекошет ҳолатида дарвозанинг олис устуни томонга борди ва Мустафо Надим бош билан дарвозани ишғол қилди.

Натижада ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин Ироқнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Жамоалар 27 май куни иккинчи ўзаро яна бир марта ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Иккинчи ўйин ҳам “Пахтакор” стадионида ўтказилади.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
ЎЗБЕКИСТОН – ИРОҚ
Гол: Мустафо Надим (90+4)
Огоҳлантиришлар: Сергей Рекун (75) — Амжид Волид (22)
Четлатиш: Аббос Махсталиев (81)
Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Бобур Йўлдошев, 5. Максимилиан Фомин, 2. Тоҳир Шамситдинов (Нодир Санақулов 68), 7. Владимир Козак, 18. Сардор Собирхўжаев, 15. Темур Ҳакимов (Игорь Сергеев (36), 6. Аббосбек Махсталиев (Муҳсин Убайдуллаев 83), 8. Жалолиддин Машарипов (Сергей Рекун 69), 11. Абдул Азиз Юсупов (Жамшид Искандаров 46).
Ироқ: 30. Сақир Ажил, 35. Муҳаммад Робад (Ҳассан Нмуд 63), 6. Али Фаес, 4. Саид Ҳодиқ, 26. Маҳди Ҳамид, 27. Амжид Волид (Али Аъло 70), 10. Муҳаммад Шокан (Али Ёсин 42), 13. Али Қосим, 3. Бурхон Жумаъа (Али Ҳусний 88), 8. Каррар Али (Али Финди 54), 37. Ҳуссайн Абду Алваҳир (Мустафо Надим 77)
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:32, 24.05.2013.
Ўқилди: 3662 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.