Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Челси" Европа мусобақаларида клублар рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

19 декабрь куни “Челси” УEФА Конференциялар лигасининг 2024/2025 йилги мавсуми 6-тур учрашувида “Шемрок Роверс”ни мағлуб этди (5:1). Ушбу ғалаба эвазига лондонликлар турнирнинг асосий босқичидаги ўйинларини 100 фоизлик натижа: олтита ўйинда олтита ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлди.

Бу йил “аристократлар” турнирда 18 очко тўплашга муваффақ бўлган ягона жамоадир. Улар Конференциялар лигаси жадвалида биринчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалга йўл олишди. “Челси” клуб тарихида биринчи марта еврокубокларнинг гуруҳ босқичида олтита ўйинда олтита ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Бунгача жамоанинг еврокубокларнинг гуруҳ босқичидаги энг яхши натижаси 2018/2019 йилги мавсумда Европа Лигасидаги кўрсаткичи бўлиб, бешта ғалаба ва бир марта дуранг ўйнаганди.

Киритилди: 10:22, 21.12.2024.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.