Кириш Регистрация
31/03 00:00 Бетис 2-1 Севилья
31/03 21:30 Верона 0-0 Парма
31/03 23:45 Лацио 1-1 Торино
01/04 00:00 Сельта 1-1 Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон - Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал - Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест - Ман. Юнайтед
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон

А серия. «Рома» «Парма»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Бугун, 22 декабрь куни А Серия 17-тур доирасида "Рома" ўз уйида "Парма"ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Рома"нинг голларидан иккитасига Пауло Дибала дублга эришган бўлса, Салемакерс, Парадес ва Довбик биттадан гол муаллифи бўлишди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ушбу ўйинни захирада ўтказди ва майдонга тушмади.

"Рома" ушбу ғалаба орқали очколарини 25 тага етказиб, турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. "Парма" эса 15 очко билан 16-ўринда қолмоқда.

"Рома"нинг кейинги ўйини 2024 йил 29 декабрда "Фиорентина"га қарши бўлиб ўтади. "Парма" эса шу куни "Торино"ни қабул қилади.

Италия А серияси, 17-тур
Рома – Парма 5:0 (2:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 8, пенальти Дибала, 2:0 – 13 Салемакерс, 3:0 – 51 Дибала, 4:0 – 74, пенальти Паредес, 5:0 – 83 Довбик.
Рома – Свилар, Ндика, Хуммельс, Манчини, Эль-Шаарави, Дибала, Анхелиньо, Паредес, Коне, Салемакерс, Довбик.
Парма – Судзуки, Валери (Бенедычак, 59), Балог, Дель Прато (Валенти, 54), Кулибали, Зом, Эрнани, Альмквист (Канчельери, 54), Хадж Мохамед (Камара, 46), Ман, Бонни (Михэилэ, 70).
Огоҳлантиришлар: Бонни (23), Альмквист (50), Анхелиньо (64).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:20, 22.12.2024.
Ўқилди: 3068 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz