Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

АПЛ. «МЮ» ўз уйида «Борнмут»га йирик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 17-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилиб, кутилмаганда, имкониятни бой бериб қўйди.

Мезбонлар ўйинни ёмон бошлашмади, жамоа 2-3та голга тортадиган вазият яратди. Аммо ҳисобни меҳмонлар очишди. Ўнг қанотдан жарима зарбасидан етказилган тўпни Дин Хейсен бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлим сўнгида "МЮ" яна 3 та вазиятни голга айлантира олмади.

59-дақиқада эса "Юнайтед" дарвозаси томон пенальти белгилади. Жастин Клюйверт "стандарт"дан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Орадан атиги 4 дақиқа ўтиб "Борнмут" ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Қанотдан етказилган узатмани Антуан Семеньо дарвозага жойлаб қўйди.

Аморим шогирдлари шундан кейин ҳам рақиб дарвозаси яқинида голли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо бу оқшом "МЮ"га гол уриш насиб этмади ва ўз уйида йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

"Борнмут" ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 28 тага етказиб, жадвалда 5-ўринга кўтарилиб олди. "МЮ" эса 22 очко билан 13-поғонага тушиб қолди.

АПЛ, 17-тур
Манчестер Юнайтед – Борнмут 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 29 Хейсен, 0:2 – 61, пенальти Клюйверт, 0:3 – 63 Семеньо.
Манчестер Юнайтед – Онана, Мартинес, Магуайр, Мазрауи, Бруну Фернандеш, Диалло, Маласиа (Йоро, 46), Майну, Угарте (Гарначо, 55), Диогу Далот, Зиркзе (Хейлунд, 54).
Борнмут – Аррисабалага, Керкез, Хейсен, Забарний, Смит (Кук, 46), Кристи, Адамс (Хилл, 89), Уаттара, Клюйверт (Биллинг, 78), Семеньо (Брукс, 89), Эванилсон (Унал, 71).
Огоҳлантиришлар: Смит (35), Угарте (37), Аррисабалага (82), Хейсен (90+1).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:08, 22.12.2024.
Ўқилди: 1641 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик