“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигаси рекордларини қайта ёзишда давом этмоқда.
Якшанба куни "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (6:3) мисрлик футболчи иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Энди у чемпионатда "гол+пас" тизимидан фойдаланган ҳолда 15+11 кўрсаткичга эга. Squawka маълумотларига кўра, Салоҳ Премьер-лига тарихида кетма-кет тўрт мавсумда 10+ гол ва 10+ ассистга эришган биринчи футболчидир.