Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Салоҳ АПЛда голларда иштирок этиш бўйича Тьерри Анрини ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" АПЛ 17-туридан ўрин олган ўйинда "Тоттенхэм"ни меҳмонда 6:3 ҳисобида мағлуб этди, меҳмон жамоанинг мисрлик вингери Муҳаммад Салоҳ учрашув давомида иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Шу тариқа, 32 ёшли Салоҳ чемпионатда 252 та голда иштирок этди (172 гол ва 80 голли узатма) ва 249 та голда иштирок этган (175 гол ва 74 голли узатма) "Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрини ортда қолдирди. Салоҳ ҳозирда Премьер-лиганинг барча вақтлардаги энг самарали футболчилари орасида еттинчи ўринни эгаллаб турибди, Алан Ширер 328 очко (260 гол ва 68 голли узатма) билан биринчи ўринда.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ Премьер-лига тарихида Рождествога қадар 10+ гол урган ва 10+ голли узатма берган биринчи футболчи бўлди. У айни дамда Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида тўпурарлар ва голли узатмалар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 10:27, 23.12.2024.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик