"Валенсия" акциядорлар ассоциацияси мухлисларни клубнинг навбатдаги уй учрашувига келмасликка чақирди. Бу ҳақда уюшманинг ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасида айтилган.
Қайд этилишича, мухлислар "кўршапалаклар" раҳбариятидаги ёмон аҳвол туфайли "Реал" билан бўлажак ўйинни бойкот қилишга чақирилган. Акциядорлар ассоциацияси ҳозирда "Валенсия"ни бошқараётганлар учун бундан-да каттароқ бойлик орттириш мақсадида клубнинг йўқ бўлиб кетиши иштирокчиси бўлишни истамаслигини айтди.
Ўтказилган 17 та ўйиндан сўнг "Валенсия" турнир жадвалининг сўнгги ўрнини эгаллаб, қуйи лигага тушиб кетиш зонасида жойлашган. Жамоа ҳисобида атиги 12 очко бор.