Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Зелиньски нега "Интер"ни танлаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Пётр Зелиньски нима учун "Интер"га ўтишга қарор қилганини тушунтирди.

Польшалик футболчи саккиз йил давомида "Наполи" шарафини ҳимоя қилди ва жорий мавсум бошланишидан олдин эркин агент сифатида "нерадзуррилар" сафига ўтди.

"Мен "Интер"ни танладим, чунки у Европанинг энг йирик клубларидан бири. Улар ҳар қандай ҳолатда ҳам мени ўзларига жалб қилмоқчи эдилар, ўзимни керакли ва ҳурматли ҳис қилиш ёқимли эди. Менга кўплаб турли таклифлар тушди, лекин мен фақат "Интер"га ўтишни хоҳлардим", — дея 30 ёшли ярим ҳимоячининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Италия ОАВлари.

Киритилди: 13:09, 23.12.2024.
Ўқилди: 594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.