"Барселона" футболчилари Испания Суперкубогини қўлга киритишни мақсад қилган.
Айтишларича, футболчилар ушбу кубокни яқин келажакдаги устувор мақсад деб билишади.
Хабар қилинишича, жамоа етакчиларидан бири якшанба куни кийиниш хонасида шундай деган: "Келинглар, дам оламиз, тикланамиз ва ҳеч нарса бўлмагандек янги йилни нолдан бошлашга тайёрланамиз. Мавсумдаги илк совринни қўлга киритиш имконияти яқинлашмоқда ва биз буни қилишимиз керак. Биз мураббийдан қарздормиз".
8 январь куни "Барселона" "Атлетик" билан тўқнаш келади, 12-куни финалга чиқса "Реал Мадрид" - "Мальорка" учрашуви ғолиби билан ўйнайди.