"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска "Фулхэм"га қарши ўйинда Жоау Феликсни майдонга туширмаслик қарорини тушунтирди.
“Кўклар” ўз майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Португалиялик форвард захира ўриндиғидан ўйинни кузатиб турди - у кетма-кет иккинчи ўйинда майдонга тушмади.
“Биз Николас Жексон ўрнига Нкункуни туширишга қарор қилдик. Жоау тахминан Палмер билан бир хил позицияда ўйнайди.
У ва Коул олдин бирга ўйнашган, аммо бу ҳам мувозанат масаласидир", - деди "Челси" мураббийи.













