"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Неманья Видич "манкунианликлар" билан шартнома имзолашдан олдин қаерга кетиши мумкинлигини айтди.
“Яхши ўйнасанг, кўп клублар қизиқиш билдира бошлайди. "Фиорентина" мени ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, мен у ерга кўчиб ўтишга рози бўлгандим, кейин "Ливерпуль" мен учун келди ва Фергюсон менга қўнғироқ қилганидан уч ҳафта ўтиб, "Манчестер Юнайтед"га келдим", - дея Видичнинг сўзларини келтиради Sky Sports.