Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Артета: "Стерлинг бизга керак"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета тиззасидан олган жароҳати туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмаган жамоа футболчиси Рахим Стерлингнинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Раҳим ҳақидаги хабар яхши, менимча. Кўрамиз, бу ҳафта у қандай тузалиб кетади. Бироқ, тикланиш жараёни сўнгги бир неча кун ичида биз ўйлаганимиздан бироз кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин. Умид қиламанки, якунда ҳаммаси яхши бўлади, чунки у бизга керак", - деди Артета клуб матбуот хизматига.

Жорий мавсумда Рахим Стерлинг “канонирлар” сафида барча мусобақаларда 10 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:52, 28.12.2024.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик