Анге Постекоглу учун Лига кубоги ярим финалида "Ливерпуль"ни мағлуб этиш муҳим бўлади.
"Тоттенхэм" 8 январь ва 6 февраль кунлари "қизиллар"га қарши баҳс олиб боради.
Daily Mail хабарига кўра, "шпорлар" раҳбарияти ҳамон бош мураббийни қўллаб-қувватламоқда, бироқ мерсисайдликлар билан қарама-қаршилик мураббий келажаги борасида қарор қабул қилишда асосий фактор бўлиб қолиши мумкин. "Ливерпуль"дан учралган мағлубият 59 ёшли мутахассиснинг тақдирини ҳал қилиши мумкин, айниқса бу орада жамоа Премьер-лигада сезиларли яхшиланишга эриша олмаса.
Постекоглу ўтган мавсумдан бери "Тоттенхэм"да ишламоқда. Клуб айни дамда чемпионатда 12-ўринни эгаллаб турибди.













