"ПСЖ" ҳужумчиси Рандал Коло-Муани бош мураббий Луис Энрикенинг режаларига киритилмаган.
Парижликлар январь ойидаёқ 26 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёр. Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, франциялик футболчига даъвогарлар рўйхати кенгайди. У учун курашга "Бавария" ва "Милан" клублари ҳам қўшилди. Потенциал трансфер тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Transfermarkt экспертлари Рандал Коло-Муанининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.