Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шахмат. Жавоҳир Синдаров олтинчи, Афруза Ҳамдамова 7-ўринни эгаллади!

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг рапид йўналиши якунига етди. Спортчилар 3 кун давомида 13 тур баҳсларида иштирок этишди.

Аёллар ўртасидаги ЖЧда илк марта иштирок этган 15 ёшли Афруза Ҳамдамова мусобақа кашфиётига айланди. Дастлабки икки кун натижаларидан сўнг (8 тур) 5,5 очко тўплаб турган ҳамюртимиз учинчи кунда ҳам сенсацион натижа қайд этди. Афруза дастлаб ФИДЕнинг аёллар ўртасидаги рапид рейтинги етакчиси Жу Венжун (Хитой)ни мағлуб этган бўлса, сўнгра германиялик Элизабет Петцни таслим этди.

Ҳамдамова сўнгги турда россиялик Катерина Лагнога қарши қора доналарда ўйнади. 15 ёшли спортчимиз унда ғалаба қозонса, ҳаттоки жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритиши мумкин эди. Аммо томонлар 28-юришдан кейин дурангга имзо чекишди.

Натижада Афруза 8 очко билан турнирни якунлади. У чемпионликни қўлга киритган Хампи Конеру (Ҳиндистон)дан атиги 0,5 очко ортда қолди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра юртдошимиз 7-ўринни банд этди.



Ҳамдамова рапид йўналишида ФИДЕ рейтингида ўз ҳисобига нақ 218 балл қўшди ва 130 поғонага сакраган ҳолда топ-20га кириб олди! Афруза энди блиц баҳсларида иштирок этади.

Эркаклар ўртасидаги турнирда Жавоҳир Синдаров 7-ўринни эгаллади. Юртдошимиз бугун Ян Непомняшийга ютқазиб, Андрей Волокитин ва Ян-Кшиштоф Дудани мағлуб этди. Грециялик Николас Теодороу билан эса дуранг қайд этди. Натижада Синдаров 9 очко билан турнирни якунлади.

Нодирбек Абдусатторов бугунги жангларда омадсизликка юз тутди. Ватандошимиз бугун икки мағлубият, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этди. Нодирбек 8,0 очко билан ЖЧни 28-поғонада тугатди.

Жаҳонгир Воҳидов 7,5 очко билан 48-поғонани эгаллаган бўлса, Муҳиддин Мадаминов 7,0 очко 86-қаторни банд этди. Шамсиддин Воҳидов учун эса мусобақа муваффақиятсиз якунланди — 131-ўрин (5,5 очко).

Эркаклар ўртасидаги мусобақанинг барча медаллари россияликларга насиб этди — Володар Мурзин (10 очко), Александр Гришчук (9,5) ва Ян Непомняшчий (9,5).



Шахматчилар 30 ва 31 декабрь кунлари блиц бўйича ЖЧда иштирок этишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:35, 29.12.2024.
Ўқилди: 5905 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.