Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг 2024 йилдаги энг кўп самарали ҳаракатни амалга оширган футболчилар рўйхатида ўз таъқибчиларидан олдинга ўтиб кетди.
"Ливерпул"нинг 32 ёшли форварди ўтган календарь йилидаги барча мусобақаларда жамоасининг 52 та голида бевосита иштирок этган - бу Премьер-лигада ўйнайдиган футболчилар орасида энг яхши кўрсаткич.
Иккинчи ўринда 44 та самарали ҳаракат билан "Челси"дан Коул Палмер бор, учинчи ўринда голли узатма тизими бўйича 40 очко жамғарган Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») жой олган.
“Арсенал” футболчиси Букайо Сака тўртинчи (36) ўринни эгаллаган бўлса, Александр Исак (“Ньюкасл”) ва Бруно Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”) ҳар бири 33 тадан очко тўплаган ҳолда кучли бешликни якунлашди.