"Кристал Пэлас" футболчиси Марк Гехи "Ливерпул"нинг трансфер мақсадларидан бирига айланган.
"Қизиллар" узоқ вақтдан бери Англия Премьер-лигасининг бошқа грандлари қатори 24 ёшли марказий ҳимоячига даъвогарлар қаторида бўлиб келишган.
Transfer News Live нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль" "бургутлар" юлдузи учун тахминан 65 миллион фунт стерлинг (деярли 80 миллион евро) таклиф қилишга тайёр. Англиялик футболчининг шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.