Мерсисайдликлар мухлислари мавсумнинг яна бир умидсиз қисмини бошдан кечиришди, чунки уларнинг клуби 18 ўйиннинг фақат учтасида ғалаба қозонди ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан уч очко олдинда. "Эвертон"нинг янги хўжайинлари, Фридкин гуруҳи январь ойида баъзи янги трансферлар амалга оширмоқчи, аммо улар яна Премьер-лиганинг фойда ва барқарорлик (PSR) қоидаларини бузмасликлари учун харажатларда эҳтиёт бўлишлари керак.
«TeamTalk» хабарига кўра, инглизлар "Галатасарой"дан Юнус Акгюнни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Эвертон" ўнг қанот ҳужумчиси позициясини мустаҳкамламоқчи ва футболчи учун январь ойида таклиф юбормоқчи. 24 ёшли футболчи билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича "Галатасарой" туркиялик учун "катта фойда кўрмоқчи".
Эслатиб ўтамиз, Юнус Акгюн жорий мавсумда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.