Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 1-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 4-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 0-0 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Зоир Тўрақулов: «Бунёдкор» ўйин бўйича енгди»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» - «Шўртан» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида ғузорликлар устози қатнашди.

- Очиғини айтганда, “Бунёдкор” майдонида бу қадар шижоатли ўйин кўрсатамиз деб ўйламагандим. Учрашувни охирги дақиқаларигача ҳимояда мардонавор турдик. Афсуски, сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, якунда мағлуб бўлдик. Тан оламан, “Бунёдкор” ўйин бўйича бизни енгди. Агарда биз ҳам қарши ҳужумда яратган вазиятларимизни голга айлантира олганимизда эди, ҳозир бошқача кайфиятда ўтирган бўлармидим... Тақдир экан, жамоани қабул қилиб олгач “Насаф”, “Пахтакор” ва мана энди “Бунёдкор” билан кетма-кет ўйин ўтказяпман. Аммо мен ўзимга ишонмаганимда клубни қабул қилиб олмасдим.

Турнир жадвалига назар ташласак, “Нефтчи”, “Динамо”, “Қизилқум” ва “Шўртан”нинг аҳволи ҳавас қиладиган даражада эмас. Эътиборлиси, бу жамоаларнинг мураббийлари ўзгарди. Давралар оралиғида таркибни кучайтира олган жамоаларгина якунда олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолади, - дейди Зоир Нарзуллаевич.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:14, 26.05.2013.
Ўқилди: 2869 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик