Агар клуб Премьер-лигадан тушиб кетса, Adidas "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилиши мумкин.
The Telegraph хабарига кўра, келишув муқобил вариантни ҳам ўз ичига олади: агар клуб олий дивизионда иштирок этмаса, немис компанияси тўловларни ярмига - йилига 90 миллион фунтдан 45 миллионгача қисқартириш ҳуқуқига эга.
2023 йилнинг июлида "Манчестер Юнайтед" ва Adidas 900 миллионга шартномани 10 йилга узайтиришди, аввалги шартномага кўра, клуб 750 миллион олган.
19 турдан сўнг манкунианликлар АПЛда хавфли зонадан 7 очко узоқликда 14-ўринни эгаллаб туришибди.