"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг шартномаси ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Шартномамнинг узайтирилиши мен учун эмас, ОАВ учун савол. Ҳозир мен шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайман, кейин клуб нима қилмоқчи эканлигини кўраман, кейин агентим ва оилам билан мен учун нима яхшироқ эканини ҳал қиламан.
Одамлар мени "Барселона"да абадий қолишни истайман, деб ўйлашади, чунки бу ерда футболдан ташқари ҳаёт ажойиб, ҳа ажойиб, лекин энг муҳими - майдонда нима бўлаётгани. Агар мен клубга фойдали бўла олмаслигимни ёки жамоамга керак эмаслигини ҳис қилсам, бу ерни тарк этган бўлардим", - дея де Йонг сўзларини келтиради «Voetbal International».
Де Йонгнинг "Барселона" билан шартномаси кейинги мавсум охирида якунига етади.