Германия терма жамоси бош менежери Оливер Бирхофф икки немис клуби ўртасида кечган Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.
"Юқори сифатли ўйин, буюк жанг гувоҳи бўлдик! Европа катта финални томоша қилди. Ҳакамнинг ўйин якунланганини билдирувчи ҳуштагидан сўнг майдонда Германия миллий терма жамоасининг 11 ғолиб ўйинчиси бор эди.
Чемпион "Бавария" ва финалда ажойиб ўйин намойиш этган "Боруссия"ни табриклайман. Биз томоша қилган футбол - бу Германия футболининг энг буюк даврларидан бири бўлди", дейди Бирхофф Германиянинг Kicker нашрига берган интервьюсида.