Кириш Регистрация
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Олимпиадаларда ўзбек полвонларига мағлуб бўлган машҳурлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Олимпия ўйинларида атлетларимиз шоҳсупага кўтарилиш учун дунёнинг кўплаб номдор спортчиларини мағлубиятга учратишган. Бугун бир қизиқ факт билан бўлишмоқчимиз. Бу Олимпиадаларда медалларга асосий даъвогар саналган, бироқ ҳар гал ўзбек ўғлонларига мағлуб бўлган таниқли ном ҳақида бўлади.

Николоз Шеразадишвили дзюдо оламида катта шуҳратга эга спортчи ҳисобланади. Испаниялик икки карра жаҳон чемпиони ҳар бир мусобақада медалларга асосий даъвогарлардан саналсада, лекин ҳеч бир Олимпиадада унинг омади келмайди. Токиода ҳам, Парижда ҳам уни медаллардан мосуво бўлишига ўзбек полвонлари сабабчи.

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари. -90 кг вазн тоифасида чорак финалда имкониятни бой берган Давлат Бобонов ва Нико бронза медали учун ўтиш босқичида ўзаро тўқнаш келишди. Унгача Шеразадишвили уч бор Бобоновдан устун келгани учун кўпчилик ўша қарама-қаршиликда испаниялик спортчининг имкониятларини юқори баҳолади. Бироқ якун умуман бошқача бўлди. Давлат бир неча ҳафта олдин жаҳон чемпионати финалидаги ва ундан аввалги мағлубиятлари учун муносиб реванш олди ҳамда узоқ кутилган Олимпиада медали сари муҳим қадам ташлади. Шу билан Шеразадишвили -90 кг вазн тоифасида қайтиб кўриниш бермади.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари. Қаҳрамонимиз бу гал -100 кг вазн тоифасида Олимпиада медали учун жиддий бел боғлаб келди. Бироқ яна чорак финалда енгилди. Бронза медали учун ўтиш босқичи эса япониялик амалдаги Олимпиада чемпиони Аарон Волфни мағлубиятга учратгач, унда шоҳсупага кўтарилиш учун умид пайдо бўлди. Бироқ бу умидни энди Музаффарбек Тўрабоев сўндирди. Ярим финалда имкониятни бой берган Тўрабоев бронза медали учун беллашувда Шеразадишвилидан устун келиб, таниқли испан полвони бу гал ҳам медалсиз қолишига сабабчи бўлди.

Киритилди: 12:09, 04.01.2025.
Ўқилди: 949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.