"Атлетик" дарвозабони Алехандро Падилья клуб билан шартномасини узайтирди.
Янги келишув 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда футболчи асосий таркибда дебют қилди, Ла Лигада 5 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ўтказиб юборди ва битта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.