ОАВ хабарига кўра, "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоани кучайтиришни режалаштирган.
Хуллас, португалиялик Истанбул клуби бошлиқларидан икки юлдуз футболчи билан шартнома имзолашни сўраган. Гап "Бавария"нинг германиялик вингери Лерой Сане ва "ПСЖ"нинг словакиялик ҳимоячиси Милан Шкриньяр ҳақида кетмоқда.
Туркия чемпионатининг 16-туридан кейин “Фенербахче” иккинчи ўринда бормоқда. Моуриньо шогирдлари ҳисобида 36 очко бор. Бу пешқадам “Галатасарой”дан саккиз очко кам.