Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" натижалари учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
"Мен ўзимга нисбатан ниҳоятда ростгўйман. Мен туфайли шу ердамиз. Бу футболчилар ҳақида эмас. Улар табиий равишда бироз секинлашади ва бу нормалдир. Ўтган мавсумда ҳам шундай бўлганди.
Лекин натижаларни ҳисобга олиб, мен ечим топишим керак эди. Натижада биз шу аҳволга тушиб қолдик. Мен ўзимни айблайман. Мен футболчиларни бошқардим ва уларни тургиза олмадим. Бу ҳақиқат. Нега улар менга эргашиб, ўтмишда натижаларга эришдилар? Биз Европанинг ягона мағлубиятсиз жамоаси эдик ва Премьер-лигада пешқадам эдик. Ва кейин улар пасайишни бошладилар.
Жароҳатларга келсак, биз бу ҳақда кўп гаплашдик. Аммо бу вазиятда ҳам яхшироқ натижаларга эришиш йўлини топишим керак эди. Умид қиламанки, биз қайтамиз.
Менга нимадир етишмаяпти. Мен ниманидир нотўғри қиляпман. Зеро, кўп ўйинларда мағлуб бўлганингизда, мураббий зиммасига ақл бовар қилмайдиган масъулият юкланади. Жамоага ишонч учун нима кераклигини ҳис қилишингиз керак. Лекин мен буни қила олмадим.
"Лестер"га қарши ўйинда натижага эришдик, бироқ бошқа ўйинларда йўқ. Қаранг, ҳаммамиз ўз даражамизни биламиз. Жамоа охирги саккиз йил билан солиштирганда қандай? Биз бундан узоқмиз. Мен буни инкор этмайман.
Битта натижа жамоанинг ҳозирги кўриниши ҳақидаги қарашимни ўзгартира олмайди. Аммо, шу билан бирга, умид қиламанки, натижалар ўзимизга ишонишимизга ва тинчланишимизга ёрдам беради", — деди "Манчестер Сити” устози.