Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Элдорбек Суюнов "Нефтчи" посбонига айланди!

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришда давом этади. Таркибга тажрибали дарвозабон Элдорбек Суюнов келиб қўшилди. Ўтган мавсум Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасининг дарвозаси даҳлсизлигини қўриқлаган посбон фарғоналиклар аъзосига айланди. Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот учун Элдорбек Суюнов 1991 йил, 12 апрель куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Насаф” (Қарши, 2011 – 2017 йилнинг 1-давраси), “Пахтакор” (Тошкент, 2017 йилнинг 2-давраси - 2023 йиллар) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони (2019, 2020-2023 йиллар), шунингдек, миллий чемпионатимизнинг кумуш (2011 йил) ва бронза (2013-2015, 2016-2017 йиллар) медаллари соҳиби.

Уч марта Ўзбекистон кубогини (2015, 2019 – 2020 йиллар)  ҳамда бир марта ОФК кубогини (2011 йил) қўлга киритган.

2013-2021 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини 28 та ўйинда қўриқлаган.

"Элдорбек Суюновга “Нефтчи” жамоасидаги фаолиятида омад ёр бўлиб, жамоамизнинг ғалабаларига ўз хиссасини қўшишини тилакдошимиз!" - дейилади фарғоналикларнинг расмий баёнотида.

Киритилди: 21:46, 04.01.2025.
Ўқилди: 1533 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик