Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"га келганидан бери боши билан 14 та гол урди.
Бугун 24 ёшли ҳужумчи АПЛ 20-туридан ўрин олган "Вест Хэм"га қарши ўйинда (4:1) дубль қайд этди. У боши билан биринчи голни урди.
"Манчестер Сити"га келганидан бери Холанд боши билан 14 та гол урди, бу Премьер-лиганинг бошқа ўйинчиларидан кўп. Норвегиялик футболчи, шунингдек, ушбу даврда ўнг оёғи, чап оёғи ва боши билан 10 ёки ундан ортиқ гол урган ягона Премьер-лига футболчиси ҳисобланади.