“Ал-Иттиҳод” ҳимоячиси Луис Фелипе фаолиятини “Марсел”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Николо Шкира.
Манба берган хабарга кўра, 27 ёшли италиялик француз клубига эркин агент сифатида ўтишга яқин турибди. Шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фелипе “Ал-Иттиҳод” сафида 2023 йилнинг сентябридан буён ўйнаб келмоқда. Унинг ҳисобида 28 та ўйин ва 7 та сариқ карточка бор.