"ПСЖ" вингери Марко Асенсио фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Париж гранди испаниялик футболчини январда кетишга қарор қилса, асосий таркибда оддий ўрин йўқлиги сабабли уни сақлаб қолмайди.
CaughtOffside хабарига кўра, "Реал"нинг собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олишга Премьер-лиганинг икки вакили "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" клублари қизиқмоқда.
Марко Асенсио жорий мавсумда Луис Энрике жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали мутахассислари 28 ёшли футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.