Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ёшлар терма жамоамиз Ироқдан мағлубият аламини олишди

Баҳо:
+3 | -

Бундан 3 кун аввал бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, Ироқдан мағлубиятга учрашганди.

Гарчи ўйиндаги дастлабки голни ўзбекистонликлар киритишган бўлса-да, ўйиннинг илк дақиқаларида Ироқ терма жамоаси ўнг қанотдан хавфли ҳужум уюштирди. Ҳужумчининг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиққани боис дарвозага кирмади. Терма жамоамизнинг дастлабки голини 8-дақиқада Аббос Махсталиев киритди. Қарши ҳужум натижасида Машарипов чап қанотдан тўпни эгаллаб олиб, нариги қанотда очилаётган Аббосга етказди. Махсталиев эса жарима майдончасига кирар-кирмас дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди.

Орадан яна 8 дақиқа ўтиб яна ушбу икки футболчининг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисоб 2:0га етиши мумкин эди. Ҳимоячи жарима майдончаси ичида Аббосни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун бош ҳакам пенальти белгилади. Машарипов бурчакка йўналтирган зарбасини ироқлик дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

Биринчи ўйинда қарши ҳужумда ўйнаган Ироқ ёшлари бу сафар биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнашга мажбур эди. Натижада терма жамоамизда қарши ҳужумда имкониятлар юзага кела бошлади.

Қанотлардан жарима майдончасига ёриб кириб, баландлатиб узатилган тўпларга кўпинча меҳмонлар эга чиқишди. Ироқ ҳужумчиси эса бир вазиятда бирга-бир вазиятда дарвозамизни ишғол қила олмади. Тўп Омоновга тегиб, майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимда Муҳсинжон Убайдуллаев 25 метрлардан белгиланган жарима зарбаси чиройли тарзда дарвоза томон тепди. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпни Диёр Туропов дарвозага йўллай олмади, боз устига, у офсайдда қолиб кетганди. "Олмалиқ" футболчиси 76-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширишга муваффақ бўлди. Вакилларимиз рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни эгаллаб олишди ва Убайдуллаев чап қанотда жарима майдончасига кириб бораётган Туроповга тўпни етказди. Диёр эса бир ҳимоячини алдаб ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Жамоамиз иккинчи ўйинда ғалаба қозониб, биринчи ўйиндаги мағлубият аламини олишди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
ЎЗБЕКИСТОН U20 - ИРОҚ U20 - 2:0 (1:0)
Голлар: Аббос Махсталиев (8), Диёр Туропов (76)
Ноаниқ пенальти: Жалолиддин Машарипов (16)
Ҳакамлар: Мурод Муҳаммедов, Алишер Исмоилов, Руслан Серазитдинов, Вадим Агишев
Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳир Шамсиддинов (Камрон Кападзе 84), 3. Сардор Раҳмонов, 4. Бобурбек Йўлдошев, 5. Максимилиан Фомин, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак (Муҳсинжон Убайдуллаев 55), 8. Жалолиддин Машарипов (Диёр Туропов 46), 10. Жамшид Искандаров (Абдул Азиз Юсупов 58), 17. Игорь Сергеев (Темур Ҳакимов 71), 18. Сардор Собирхўжаев (Азамат Абдуллаев 87).
Ироқ: 30. Сақир Ажал, 2. Фадел Моқдад, 3. Бурҳон Жума, 4. Саъд Мадиқ, 6. Али Файз Атиа, 12. Али Муҳаммад Аъло, 13. Али Қосим (Амар ал Абд Ҳуссайн 73), 14. Али Ҳусний (Али Финди 52), 19. Мустафо Надим, 20. Ҳассан Ҳмуд (Жавод Ходим 57), 37. Ҳуссайн Абдулвоҳид (Амжед Волид 37)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:24, 27.05.2013.
Ўқилди: 5127 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.