"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кундега "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.
Мерсисайдликлар ўзларининг биринчи танлови ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольддан айрилиши мумкин, агар у муддати тугайдиган шартномасини узайтирмаса, мавсум охирида эркин агент сифатида кетади. Transfer News Live нашрининг El Nacional нашрига таяниб хабар беришича, "Ливерпуль" Кундени ўзининг юлдуз тарбияланувчиси ўрнига номзод сифатида аниқлади.
Transfermarkt экспертлари Жюль Кунденинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда. 26 ёшли франциялик футболчининг "Барселона" билан тузган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.