"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Трент Александр-Арнольднинг "Манчестер Юнайтед"га қарши кечган ўйиндаги (2:2) ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, Трентнинг ўйинига унинг Бруну Фернандеш ва Диогу Далотга қарши ўйнаши керак бўлганлиги таъсир қилди, улар Португалиянинг иккита асосий ўйинчиси, ажойиб ўйинчилар. Бизда Диого Жота бор ва у ҳатто Португалия термасида ўйнамайди, бу "Юнайтед"нинг қанчалик яхши эканини кўрсатади", — дея Слот сўзларини келтиради ESPN.