Дуглас Луиз яна Премьер-лигага қайтиши мумкин.
Sky Sports хабарига кўра, "Ювентус" ярим ҳимоячисига Англиянинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда. Ёзда "Астон Вилла"дан 50 миллион еврога сотиб олинган 26 ёшли бразилиялик футболчи яна Премьер-лигага қайтишга тайёр.
Хабар қилинишича, "Ювентус" Луизни сотиб олиш мажбурияти билан ижарага беради.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Ювентус” сафида барча турнирларда 9та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол урмаган.