Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти марказий ҳимоячи Хесус Вальехонинг жамоадаги келажаги ҳақида фикрини билдирди.
"Вальехо кетадими? Бу унинг қарори бўлади, у бу ўйинда иштирок эта олмади. Унда бироз ноқулайлик бор эди ва энг яхши қарор ҳеч қандай таваккал қилмаслик эди”, - деди италиялик мутахассис "Депортива Минера"га қарши (5:0) Испания кубоги ўйинидан сўнг.