Ҳуқуқий жиҳатдан «Челси»га тегишли бўлган Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Мадриднинг «Атлетико» жамоасида яна бир мавсум қолишни хоҳламоқда.
«Атлетико»да яна бир мавсум қолишни хоҳлайман. Яна бир мавсум шерикларим билан бирга футбол завқини олишни.
Шу ўринда «Атлетико» мухлисларига бутун мавсум давомида қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдираман. Бу жуда жуда ажойиб мавсум бўлди»,- дейди дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа «Атлетико» таркибида охирги икки йилда Европа лигаси, Европа Суперкубоги ва Испания кубогини қўлга киритди.














