"Милан" ҳужумчиси Тэмми Абрахам Италия Суперкубоги финалида "Интер" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
"Мен жамоам, мухлислар ва клубдаги барча учун жуда хурсандман. Ишончли, дадил, юқори истак билан ўйнадик.
Юқори ишонч билан биз жуда кучли жамоага айланамиз. Биз бахтлимиз", — дея Абрахамнинг сўзларини келтиради Mediaset.