АПЛга йўлланма олган «Кристал Пэлас» жамоаси ҳужумчиси Кевин Филлипс «Уотфорд» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Бу менинг плей-оффдаги тўртинчи финалим эди. Ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман.
Захирадан майдонга тушдим ва 20 йил олдин фаолиятини бошлаган жамоа дарвозасига ғалаба тўпини киритдим. Бу эртакнамо якун ва худди эртаклардагидай кеча бўлди. Биз ҳақиқатдан ҳам жуда яхши ўйнадик ва ғалабага муносиб эдик.
Қўшимча худди лотереяга ўхшайди ва бизнинг футболчилар бу вақт давомида жуда яхши ҳаракат қилишди. Ҳозир ғалабани нишонлаш вақти!»,- дейди 39 ёшли ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, финал баҳсида айнан Филлипс томонидан киритилган гол жамоасини АПЛга олиб чиқди.